Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх хазратларига саволим бор эди

00:00 / 25.07.2009 | eski savollar | 618
Ассалому алайкум Шайх хазратлари сизга саволим бор ижозатингиз билан Хазрат мен Наманганда яшайман хозир эса Москва шахрида ишлайман якинда номоз укишни бошладим мен 5 вакт номозни тулик укияпман шунга шароит бор манда бу ерда куп булсам керак омон булсак .1.номозни шундай давом этирайми еки каср укийми.2.мен уртача 500 доллар маош олман шундан закот йилдами,ойдами,кундами кимларга канча беришим керак булади садака хам бериб туриш керакми лулига, русларга хам берса буладими.3.мен бир беморга карайман беморим юролмайди,туролмайди,гапира олмайди номозимни укиятган махалимда у йиглаб колса масалан бомдод номозини 2 ракатини укиб керакли булган ердамни бериб давом эттирсам буладими ва яратган эгамдан унга шифо тиласам буладими у киши християн миллатига мансуб инсон жавобингиз учун олдиндан рахмат Аллох умрингизни зиеда килсин рахмат сизга Хазрат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бир ерда ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган одам намозни тўлиқ ўқийди. 2. Закот йилда бир марта берилади. Бунинг учун маблағ нисоб- 85 грамм тиллонинг қийматига етиши ва ўшандан кейин бир йил қамаймай туриши шарт. Ўшанда жамғарманинг икки ярим фоизи закотга берилади. Закотни мусулмон кишига берилади. Ихтиёрий садақани бошқаларга ҳам берса бўлади.3. Ҳар бир намоз салом берганда кейин тугайди. Бомдоднинг икки ракҳат суннатини шқиб бўлиб, беморга қараб кейин икки ракҳат фарзини ўқисангиз бўлади.4. Бошқа диндаги кишига соғлик тиласа бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat