Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

рамазон рўзаси қазоси

00:00 / 25.10.2008 | eski savollar | 4891
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари биринчи марта савол беришим.Рамазон ро'засидан қасддан 7 кун тутмадим энди буларнинг қазосини неча кун ва қандай тартибда тутаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Рамазон рўзасини билиб туриб қасддан тутмаса ёки очиб юборса, каффоротига рўза тутиши вожиб бўлади.- Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat