Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

10:01 / 24.06.2016 | Muhriddin | 1011

Ассалому алайкум! Устозлар, саҳарликда эҳтилом бўлиб қолибман. Саҳарликдан кейин ғусл қилиб бўлгач қарасам, юзимни бир чети қонабди. Бунинг зарари йўқми ёки қайтадан ғусл олишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайтадан ғусл эмас, намоз ўқиш учун таҳорат олишингиз керак. Ғусл қилаётган киши ярим аъзоларини ювганидан кейин бавл қилса, ел чиқса, ёки бирор жойи қонаса, ғуслни қайтадан бошлаш шарт эмас. Юваётган аъзоларини ювишда давом этаверади ва бу билан жунублик ёки ҳайз-нифосдан покланаверади. Аммо бу ғусли билан намоз ўқий олмайди. Намозга алоҳида таҳорат оилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat