Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ишим туғрими

00:00 / 28.07.2009 | eski savollar | 469
мен ишлаган жойда одамлар ойлик чипталар билан спорт комплехига киришади лекин ойлик чиптали ёқ одамларкунлик пул тулашади, мен ба'зида менинг ҳам меҳнатим сингаяптику деб озроқ уша пулдан олардим, шу ишим туг'рими, чунки тулаган ойликлари бошқа жпйларникидан кам эди ишлари жуда куп, мен болса меҳнат қиляп,амку агар мен рухсат бермасам кунлик мижозлар кирмаслиги мумкин деб уйлайман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ишингиз мутлақо нотўғри. Сиз меҳнат шартномасидаги маошга рози бўлиб ишга киргансиз. Агар иш ҳақини оз деб билсангиз, уни иш берувчига айтишингиз. Маошни кўпатиришни сўрашингиз керак. Ҳар ким ўзича, ўз билганини қилаверса ҳуқуқлар поймол бўлиб, дунё бузилиб кетади. Мен рухсат бермасам мижозлар келмаслиги мумкин, деганингиз қизиқ. Сиз рухсат бермасангиз ишдан ҳайдаласиз ва ўрнингизга бошқа одамни ишга оладилар. У ердаги ишни сиз эмас, муассасанинг эгалари ташкил қилишган. Агар ўша нарсани қуриб ишга туширмасалар, сиз қаердан иш топар эдингиз?!

Топ рейтинг www.uz Openstat