Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиғфор сўраш

08:59 / 30.06.2016 | Abdulloh ibn Zahid ibn Abduazim | 1198

Ассалому алайкум! Устозлар бир биродаримиз шайх Ҳазратларидан олдин шундай савол сўраганакан. “100 марта истиғфор айтиб ғийбат қиган инсонларим ҳаққига бағишлаб уланиям ўзиммиям гуноҳларимга Аллоҳдан мағфират сўрасам бўладими». Ҳазрат «Бўлади» деб жавоб бeрганаканла.
1.Менам кўп истиғфор айтиб, ўзини-ўзи ўлдирган инсон учун Аллоҳдан мағфират сўрасам бўладими?
2. Қуръон ўқиб савобини унга(ўзини ўлдирган инсонга) бағишласам бўладими?
3. Ўзини ўлдирган инсони ҳукми қандай? Жавоблар учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аввало ўзини-ўз ўлдирган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик керак. Чунки бўлган иш бўлиб ўтди, у ишни қилишидан аввал ўзида бўлмаган, паришонхотир бўлган бўлиши ҳам мумкин. Ундай кишилардан эса таклиф соқит ҳисобланади. Албатта уларнинг ортидан қилинган ҳар бир яхши амалнинг уларга манфаати бордир. 3). 2118. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади. Мўминни лаънатлаш уни қатл этиш кабидир. Ким мўминни кофирга чиқарса, бу уни қатл этиш кабидир», дедилар». Ушбу уч ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: «Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади». Бу масалага тегишли ҳукмларни «Ҳаддлар китоби»да муфассал ўрганиб чиқамиз. Ким ўз жонига қасд қилса, худди ўзганинг жонига қасд қилгандек, гуноҳкор бўлади. Чунки унга жонни Аллоҳ таоло берган, шунинг учун ҳам жон банданинг эмас, Аллоҳ таолонинг мулки ҳисобланади. Ўзини ўзи ўлдирган одам Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиққан нобакор сифатида охиратда қаттиқ азобларга гирифтор бўлади. Жумладан, у ўзини бу дунёда нима билан, қандай қилиб ўлдирган бўлса, жаҳаннамда ҳам ўзини худди ўша нарса билан, худди ўшандоқ қилиб, қайта-қайта ўлдириб туради. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/23737

Топ рейтинг www.uz Openstat