Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кeчикиши

09:00 / 30.06.2016 | shomuslim | 2794

Ассалому алайкум! Ҳозирда бошқа юртда мусофирчиликдамиз. Турмуш қурганимизга 4 йил бўлди. Фарзанд бўлиши кeчикса, эри “сан ҳаракат қимисан, парвойинга кeмиди” деса. Ҳомила бўган вақти (тушиш ҳавфи бўсаям) “олдингилар ишлаб туққан, ишга борасан” деса. Қандай йўл тутса бўлади? Илтимос маслаҳат бeринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эр аёлни ташқарида ишлашга мажбур қилиши нотўғридир. Агар аёл эрнинг топганига қаноат қилаётган бўлса, уни ишлашга мажбурламаслик керак. Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 34-оятида марҳамат қилади: «Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар». Демак, оила раҳбарлиги бобида Аллоҳ эркакни аёлдан афзал қилиб яратибди. Дарҳақиқат, эркак киши ўзининг жисмоний тузилиши, ички ва ташқи қиёфаси, асабий, руҳий, нафсоний ва бошқа жиҳатларидан оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратилган. Бунинг устига, оила қуриш ва уни тутиб туриш, бу йўлдаги барча сарф-харажатлар ҳам эркак киши зиммасида. У катта меҳнат эвазига топилган молу мулкининг беҳуда кетмаслиги лозимлигини ўйлайди, оилани мустаҳкам ҳолда тутиб туришнинг чора-тадбирларини кўришга мажбур бўлади. Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Жумладан, эркак киши оила раҳбари бўлган ва у ўз раҳбарлигини шариатда кўрсатилгандек адо этган оилалар бахт-саодатга соҳиб бўлмоқда. Бу кўрсатмага юрмаган оилалар эса бахтсизликка учрамоқда, шундай оилалардан ташкил топган жамиятлар ҳам бахтсизликка дучор бўлмоқда. Бу ерда гапни чўзиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Аммо мусулмон жамиятларда ҳам баъзан бу умумий қоида бузилганини кўрамиз. Эркак раҳбар бўлган оилада ҳам ноқулайликлар юзага келиб туради. Агар шундай бўлаётган бўлса, одамларнинг, хусусан, ўзини мусулмон ҳисоблаётганларнинг айби биландир. Афсуски, кўплар ояти каримада кўзда тутилган раҳбарликни қаҳр, жабр ва зулм ўтказишнинг имкони деб тушунадилар. Аслида бу раҳбарлик масъулиятдир. Масъулият бўлганда ҳам, улкан масъулиятдир. Ушбу масъулиятга биноан, эркак киши оиланинг, жумладан, аёлнинг ҳомийлигини, боқувчилигини, муҳофазасини адо этмоғи лозим.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat