Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон айтилган пайтда

09:58 / 01.07.2016 | Oybek | 1087

Ассалому алайкум! Катталардан эшитганман, азон айтилган пайтда овқат тайёр бўлса, нафсингни озгина тўйгазиб ол, кeйин намоз ўқигин дeйишган. Шу ҳақида маълумот бeрсангиз илтимос. Шу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари борми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا وُضِعَ الْعَشَاءُ وَأُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَابْدَءُوا بِالْعَشَاءِ وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا قُدِّمَ الْعَشَاءُ فَابْدَءُوا بِهِ قَبْلَ صَلَاةَ الْمَغْرِبِ، وَلَا تَعْجَلُوا عَنْ عَشَائِكُمْ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечки таом қўйилса-ю, намозга иқомат айтилса, кечки таомдан бошланглар», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Кечки таом тақдим қилинса, Шом намозидан олдин ундан бошланглар. Кечки овқатингизда шошилманглар», дейилган. Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Намоз билан таом бир вақтга тўғри келиб қолса-ю намознинг вақти бемалол бўлса, олдин таом тановул қилишдан бошланади. Чунки инсондаги таомга бўлган эҳтиёж намозига путур етказиши мумкин. Намозда ҳам хаёлига таом келиб, намоз ўқигандек бўлмайди. Намозни зеҳн ва фикр холи бўлганда ўқиш керак. Шунингдек, кишининг хаёлини олиб қочадиган таомга ўхшаш бошқа эҳтиёжлар бўлса, аввал уларни қондириб олиб, кейин хотиржам равишда, кўнгилни бир жойга қўйиб, намоз ўқишни бошлаш лозим. وَعَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: لَا صَلَاةَ بِحَضْرَةِ الطَّعَامِ، وَلَا هُوَ يُدَافِعُهُ الْأَخْبَثَانِ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Таом ҳозир бўлганда намозни кейинга суриш. Албатта, намознинг вақти чиқиб кетгунча таом еб ўтирилмайди. 2. «Заҳар танг» қилиб турган одам ҳам намоз ўқимасин. 3. Қазои ҳожати қистаб турган одам ҳам намозини кейин ўқисин. 4. Қорни дам бўлиб, ел қистаб турган одам ҳам намоз ўқимасин. Бундай ҳолларда бўшаниб олиб, янги таҳорат қилиб, кейин хотиржам намоз ўқилади.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat