Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғиз очилмайдими?

10:40 / 01.07.2016 | Davlatjon | 1167

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар рўзадор одамга уни ихтиёрисиз оғзига лой ёки ёмғир суви, чанг ва шунга ўхшаш нарсалар кирса рўзаси очилмайдими? Рўзадор одам сув билан истинжо қилиши жоизми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чанг ва тутун кирса очилмайди. Чунки улар беихтиёр содир бўлади ва улардан сақланиш ҳам мушкул иш. Лекин қасддан исриқ ҳидласа, сигарет чекса, оғзини парга тутса рўзаси очилади. Лой ва ёмғирлар эса, беихтиёр оғизга кирадиган нарса эмас. Мабодо оғизга кириб, томоғидан ўтмаса рўзаси очилмайди. 2). Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (гемарой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйсалар рўзалари очиладими? Жавоб: Одатда бавосил касали бор кишилардан йўғон ичаги ташқарига чиқиб қоладиганлари бўлади. Истинжо чоғида сув, бавосили касаллигида дорилар орқа аъзонинг клизма қилинадиган жойигача етиб борса рўза очилади. Етиб бормай ташқарида қолса, очилмайди. لَوْ بَالَغَ فِي الِاسْتِنْجَاءِ حَتَّى بَلَغَ مَوْضِعَ الْحُقْنَةِ فَسَدَ وَهَذَا قَلَّمَا يَكُونُ Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. Бу нарса жуда камдан-кам бўлади. Роддул Муҳтор. وَالْحَدُّ الَّذِي يَتَعَلَّقُ بِالْوُصُولِ إلَيْهِ الْفَسَادُ قَدْرُ الْمِحْقَنَةِ Рўзани бузадиган даражада нарсанинг ичкарига киришидаги чегара клизмада сув ичкарига кетадиган жойидир. Роддул Муҳтор. САВОЛ: йўғон ичаги ташқарига чиқиб, қайта жойига солган кишининг рўзаси очиладими? ЖАВОБ: йўғон ичагини ювиб, қуритмасдан жойигша солса, рўзаси бузилади. Ювгандан сўнг қуритиб бўлгач жойига солса, очилмайди. Шунингдек бачадони чиқиб қоладиган аёллар ҳам. خَرَجَ سُرْمُهُ فَغَسَلَهُ فَإِنْ قَامَ قَبْلَ أَنْ يُنَشِّفَهُ فَسَدَ صَوْمُهُ وَإِلَّا فَلَا Йўғон ичаги ташқарига чиқиб қолган киши, уни ювади. Уни қуритишидан аввал жойига киргизса, рўзаси очилади. Қуритиб бўлиб солса очилмайди. Роддул Муҳтор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat