Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйқуда босириқишлик

18:37 / 03.07.2016 | Al-Minshawi | 3196

Ассалому алайкум! Негадир мен уйқуда кўп босирқаман. Уйқуда бўлганимда мени (жинми) қийнайди, у билан олишиб ўзимни қимирлатай дейман, аммо қимирлай олмайман?  Баъзида рамозон ойида ҳам шундай бўлади. Албатта дуоларни айтиб ётганимда бу ҳолат  бўлмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда кофир жинларни Рамазонда занжирбанд қилиниши зикр қилинган. Жинларда ҳам инсонлардаги каби ўзини мусулмонман десада, намозхонни кўрса, пешонаси тиришадиганлари бор. Қолаверса, одатдан ташқари содир бўладиган ишлар, масалан валийларга бериладиган каромат уларнинг иймонларини зиёда бўиши учун берилади. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолодан қуйидаги оятда :  وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِي الْمَوْتَى قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِن قَالَ بَلَى وَلَكِن لِّيَطْمَئِنَّ قَلْبِي قَالَ فَخُذْ أَرْبَعَةً مِّنَ الطَّيْرِ فَصُرْهُنَّ إِلَيْكَ ثُمَّ اجْعَلْ عَلَى كُلِّ جَبَلٍ مِّنْهُنَّ جُزْءًا ثُمَّ ادْعُهُنَّ يَأْتِينَكَ سَعْيًا وَاعْلَمْ أَنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ۝ Эсла, Иброҳим: «Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», – деганда, (У Зот): «Ишонмадингми?» – деди. У (Иброҳим): «Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», – деди. (У Зот:) «Қушдан тўртта олгин-да, олдингга тўплаб, кесиб, майдала, сўнгра ҳар бир тоққа улардан бир бўлакни қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келадилар. Ва билгинки, албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир», – деди.(“Тафсири Ҳилол” китобидан. “Бақара” сураси 260-оят). «Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун» деган гапни айтганлар. Қиёмат кунида аҳли балолар ҳам энг юқори мақомда бўлишлари зикр қилинган. Сиздаги бу ҳолатда ҳам жуда кўп ҳикматлар бор. Мумкинки ўша жиннинг босишлиги сизни чин дилдан покланиб юришга, тақво қилишга Аллоҳ ва Унинг қудратини улуғлигига ишончингиз зиёдалашишига сабаб бўлаётгандир. Чунки жуда кўп инсонлар иймон келтириши вожиб бўлган жинларни борлигига ҳам ишонишмайди. Борлигига ишонганлари ҳам уларни даф қилувчи нарса Аллоҳнинг Ўзи эканлигига эътибор қилмай, жинкаш ёки фолбинлар хузурига чопишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat