- Қонуний йўл билан ажрашганда эр томонидан шариатда талоқ маъносини англатадиган, ажрашдим, энди орамизда эр-хотинлик йўқ каби гаплар айтилса, ёки шунга ўхшаган сўзлар бор ҳужжатга қўл қўяётганида қайта яшамасликка розиман деса, талоқ тушган бўлади. Агар ундай бўлмаса, ҳозир бўлса ҳам эрдан талоқ қилишини сўраш керак. Баъзи эркаклар, талоқ қилмайман, деб туриб олади. Унда масжид ва маҳаллага ариза бериб икки томон вакиллари ва гувоҳлар орасида никоҳ бузилгани эълон қилинади. Аёл идда ўтириб кейин янги турмуш қурса бўлади.