Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх хазрадларига.

00:00 / 25.10.2009 | eski savollar | 2287
Шайх хазратлари мен бир wикипедиа сайтида ислом дининиг пайгамбарлари деган мавзуни очдим ичида хамма пайгамбарлар бор экан. У эрда Зуль-Карнайн даган пайгамбар бор деб ёзилган. Зуль-Карнайн бу Александр МАкедонский масми??

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Йўқ. У эмас. Зулқарнайннинг шахси, қаерда ва қачон яшагани, борган жойлари, қилган ишлари ҳақида жуда кўп гаплар бор. Турли-туман фикрлар, фаразлар ва тахминлар ҳам кўп. Улардан айримлари тафсир китобларимизда ҳам келтирилган. Бу гап-сўзлар қиссачи ва тарихчи одамларнинг ўрганиб топган маълумотларидир. Уларни ҳеч ким айнан Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн ҳақида деб узил-кесил айтолмайди. Айтса ҳам, асоссиз, тахмин ила айтган бўлади. Мисол учун, баъзилар қиссадаги Зулқарнайндан мурод македониялик Искандар, деганлар. Бу гап тўғри эмас. Чунки македониялик Искандар Аллоҳнинг ягоналигига ишонган мўмин бўлган эмас. Қуръондаги Зулқарнайн эса, мўмин одамдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat