Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози

10:29 / 12.07.2016 | f-mobile2 | 3087

Ассалому алайкум! Масжидларда намоздан кeйин жаноза намози дeйилса кўп кишиларни чиқиб кeтаётганини кузатаман. Жаноза намозига ҳозир бўлган ва ўқишга қодир бўлган кишига жаноза намозини ўқиши фарзми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, мусулмонлардан бир гуруҳ кишилар ўқиса, қолганларидан соқит бўлади. Лекин ҳеч ким ўқимаса барчалари баробар фарзни тарк қилган кишилар каби гуноҳкор бўладилар. Сиз айтган ҳолатда бирор кишининг узри бўлса, зарари йўқ. Лекин жаноза намозининг фазлидан бебаҳра қолмасликка ҳаракат қилиш керак.  

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ شَهِدَ الْجَنَازَةَ حَتَّى يُصَلِّيَ عَلَيْهَا فَلَهُ قِيرَاطٌ وَمَنْ شَهِدَ حَتَّى تُدْفَنَ كَانَ لَهُ قِيرَاطَانِ قِيلَ: وَمَا الْقِيرَاطَانِ قَالَ مِثْلُ الْجَبَلَيْنِ الْعَظِيمَيْنِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: أَصْغَرُهُمَا مِثْلُ أُحُدٍ. وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يُصَلِّي عَلَيْهَا ثُمَّ يَنْصَرِفُ فَلَمَّا بَلَغَهُ حَدِيثُ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ لَقَدْ ضَيَّعْنَا قَرَارِيطَ كَثِيرَةً А

бу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн қилунгунча ҳозир бўлса, унга икки қийрот савоб», дедилар».«Икки қийрот нимадир?» дейилди.«Икки улкан тоққа ўхшаш нарса», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган. Бошқа бир ривоятда: «Икковларидан кичиги Уҳудга ўхшаш», дейилган. Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эдилар. У кишига Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда: «Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зое қилибмиз», деди».Шарҳ: Ушбу ҳадисда жанозага ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш катта савобга сабаб бўлиши, дафн этишда қатнашиш ҳам яна шунча савобга эга қилиши ҳақида сўз бормоқда. Улкан тоғдек савоб оз нарса эмас. Албатта, бу нарса савоб умидида жанозага қатнашган кишиларга берилади. Жаноза ва дафнга бошқа умид билан борганларга эса ўша умид қилган нарсалари берилади. Ушбу маънони уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Чунки бошқа ҳадисларда шу маъно ўз аксини топган. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг тасарруфларидан эса, баъзида улкан ва олим саҳобалар ҳам баъзи масалалардан хабардор бўлмай қолишлари мумкинлигини тушунамиз. Шу билан бирга, уларнинг камтарликлари, илм етганда дарҳол қабул қилишларини биламиз. Бизлар ҳам улардан ўрнак олишимиз керак бўлади. Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, доимо жаноза намозига ҳозир бўлиб уни ўқишга ва маййитни дафн қилишда ҳам қатнашишга ҳаракат қилишимиз керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat