Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

09:45 / 21.07.2016 | Muslima | 2046

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аср намозини ўтказиб юбориш катта гуноҳ, лeкин баъзида мен қазо ҳолда ўқийман. Соат 18-00 да аср намозини вақти бўлади. Баъзан қариндошларим айни шу вақтда мeҳмонга кeлиб қолди. Уларни кутиб олиб, хонамга кириб, намоз кийимларимни кийгунимча соат 19-00 бўлиб қолди. Шунда қазо қилиб ўқиганим тўғрими ёки аср намозини ўқишни ният қилдим деп ўқийвeраманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Асрнинг вақти кирганидан то шом вақти киргунича аср вақти ҳисобланади. Шу вақт мобайнида ўқилса, “адо” деб ният қилинади. Лекин асрни қуёшга қараганда кўзни олмайдиган вақтгача кечиктириш макруҳдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat