Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имтиҳондаги ҳолат

09:55 / 21.07.2016 | nurillo | 2606

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт коллежига кириш учун имтиҳонда уяли телефондан фойдаланганман. Кимё фанидан ҳар бир саволга 2.1 балдан берилган эди. Мен Кимё фанидан берилган саволарнинг 7 тасини телефондан фойдаланиб ечиб, қолган саволларни билимим билан ечиб чиққанман ва 64.8 бал билан ўқишга қабул қилинганман. Ўқишга кириш учун энг паст бал 30.3 бал бўлган. Мен телефон орқали 14.7 бал, билимим орқали 50.1 бал тўплаганман. Баъзида ўйлаб қоламан, қаллоблик қилганимни биламан, лекин ўз билимим ҳам етарли экан. Ахир энг паст балдан анча кўп яъни 50.1 бални ўз кучим билан тўпладим. Телефон орқали тўплаган 14.7 балим ўқишга киришимга сабаб бўлмаган деб қоламан. Шу фикрларим билан баъзида ўзимга ўзим “мен ҳалол йўл билан ўқишга кирганман” деб қоламан. Шу фикрларим тўғрими ёки мен қаллоблик билан ўқишга кирганманми? Саволим ножоиз бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, келажакда яхши мутахассис бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat