Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким айбдор?

10:52 / 24.07.2016 | nurillo | 2760

Ассалому алайкум! Телевиденияда бир диний уламони бир жумласини эшитиб қолдим. Унда «Сузишни билмагани учун чўкиб ўлган фарзанд ўлимида унинг отаси гуноҳкор» деди. Шу гапни тўлиқ ҳажмини билмоқчи эдим. Шу жумла қайси ҳадис ёки ояти каримада келган? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида ота-оналарни фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб қилганлар. У зот: «Авлодларингизга сузишни, отишни ва от минишни ўргатинглар», деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Ёзишни, сузишни ва отишни ўргатиш фарзанднинг ота-онадаги ҳаққидир», дейилган. Ушбу ривоятларда келган маънолар яхши, албатта. Аммо ўйлаб кўрадиган бўлсак, Ислом ўзининг бутун борлиғи билан ҳаракат динидир. Унда ҳеч нарса ҳаракатсиз бўлмайди. Ўйлаб кўринг-а, бир вақт намоз ўқиш учун инсон қанчалик ҳаракат қилади. Саҳарда уйқусидан туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқиш жойига бориб, икки ракъат намоз ўқигунича одамнинг бирорта бўғини қолмай, ҳаракатга келади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat