Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусо алайҳиссалом ҳақида

12:33 / 17.05.2018 | Ibrohim | 926
Ассалому алайкум! Фазилатли Шайхимиз раҳматуллоҳи алайҳнинг "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" номли китобларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис келтирилган. Унда бир яҳудий билан бир мусулмон уришиб қолади. Шунда мусулмон: "Муҳаммад алайҳиссаломни танлаб олган Зот ила қасам!" - дейди. Яҳудий эса: "Мусо алайҳиссаломни танлаб олган Зот ила қасам!" дейди. Шу пайт мусулмон қўлини кўтариб, яҳудийнинг юзига шапалоқ туширади. Яҳудий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бўлган иш ҳақида ҳабар беради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мени Мусодан яхши қилманглар. Одамлар ҳушларидан кетганда биринчи ўзига келган мен бўламан. Қарасам Мусо Аршнинг бир томонини ушлаб турган бўлади. Билмайман, у ҳам ҳушидан кетиб, мендан олдин ўзига келганми ёки истисно қилинганлардан бўлганми", - дейдилар. Аммо Қиёмат куни биринчи бўлиб тирилтириладиган зот Расулуллоҳ эмасми?! Илтимос шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларнинг саййиди, энг улуғи, жаннатга биринчи кирувчи эканлиги, Аллоҳнинг наздида у кишидан бошқа бирорта ҳам муқарраб банда  йўқлиги аниқ. Шундай бўлсада Мусо алайҳиссалом каби бирор пайғамбарнинг қайсидир бир жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан афзал бўлишлари мумкин. Умумий жиҳатдан эмас. Сиз келтирган ҳадисда ҳам ўша бир жиҳат ҳақида зикр қилинган. Бир жиҳатдан афзал бўлишлари ҳар томонлама афзал деган маънони билдирмайди. 

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ... قَالَ  النبى صلى الله عليه و سلم «لاَ تُفَضِّلُوا بَيْنَ أَنْبِيَاءِ اللَّهِ فَإِنَّهُ يُنْفَخُ فِى الصُّورِ فَيَصْعَقُ مَنْ فِى السَّمَوَاتِ وَمَنْ فِى الأَرْضِ إِلاَّ مَنْ شَاءَ اللَّهُ - قَالَ - ثُمَّ يُنْفَخُ فِيهِ أُخْرَى فَأَكُونُ أَوَّلَ مَنْ بُعِثَ أَوْ فِى أَوَّلِ مَنْ بُعِثَ فَإِذَا مُوسَى عَلَيْهِ السَّلاَمُ آخِذٌ بِالْعَرْشِ فَلاَ أَدْرِى أَحُوسِبَ بِصَعْقَتِهِ يَوْمَ الطُّورِ أَوْ بُعِثَ قَبْلِى... 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳнинг Анбиёларини бирини бошқасидан устун тутманглар. Чунки (қиёматда) сур чалинади. Кейин Аллоҳ (ҳушидан кетмаслигини) ҳоҳлагандан бошқа еру осмондагиларнинг барчаси ҳушидан кетади. Сўнгра иккинчи бор сур чалинади. (Шунда мен) биринчи бўлиб тирилтириламан ёки биринчи бўлиб тирилтирилганлар (сафи)да бўламан. Ўшанда Мусо алайҳиссалом Аршни ушлаб турган бўлади. У (сур чалинганда) Тур (тоғи)даги ҳушидан кетганлиги бадалига ҳушидан кетмаганми ёки мендан олдин тирилтирилганми билмайман” – дедилар.
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat