Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ёдлаш

06:00 / 29.07.2016 | AVA | 1142

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Қуръонни кунлик 5 оятдан ёд олмоқчиман. Бунинг учун ёд олинаётган оятларни  ёдда қолгунча маълум миқдорда такрорланади. Ҳар беш оят такрор айтилаётганда «Басмалани» айтиш керакми ёки бошида бир марта айтилса бўладими? Дуо қилсангизлар Аллоҳ таъоло ёд олишни бошлаганларга  Қуръонни тўлиқ ёд олиб, унга тўлик амал қилишни насиб айласин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Такрор ўқиганда “Басмала” айтиш шарт эмас. Фақат орага қироатдан бошқа гап ёки амал аралашса, "аузу" айтилади. “Басмала” эса ҳар суранинг бошлашда ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat