Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чақалоқга азон чақириш

10:05 / 08 май | Muhammaddiyor | 443
Ассалому алайкум устозлар. 2 кундан кейин мен чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиб азон чақирмоқчи эдим. Агар сизларга малол келмаса ва кўп вақтиларни олмаса мен қай тартибда амалга оширишни айтиб, хато камчиликларим бўлса тўғрилаб олмоқчи эдим. Чақалоқ чоршанба куни туғилди ва шу ҳафта шанба куни уйга олиб келмоқчимиз. Уйга олиб келиб чақалоқни жойнамоз устига ётқизаман, ўзим қибла томонга юзланиб чақалоқнинг ўнг қулогига худди намоздан олдин қандай азон айтилса шундай қилиб азон айтаман: Аллоҳу акбар (4марта), ашҳаду алла илаҳа иллАллоҳ (2марта), ашҳаду анна Муҳаммадар расуллАллаҳ (2марта), ҳайя алас-солаҳ (2марта), ҳайя алал-фалаҳ (2марта), Аллоҳу акбар (2марта), ла илаҳа иллАллаҳ (1 марта). Сўнгра чақалоқни айлантириб ўзимга чап қулоғини тўғрилаб, сўнг фарз намозларидан олдин қандай иқомат такбир айтилса шундай такбир айтаман: Аллоҳу акбар (4марта), ашҳаду алла илаҳа иллАллаҳ (2марта), ашҳаду анна Муҳаммадар расуллАллаҳ (2марта), ҳайя алас-солаҳ (2марта), ҳайя алал-фалаҳ (2марта), қад қоматас-солаҳ (2марта), Аллоҳу акбар (2марта), ла илаҳа иллАллаҳ (1 марта). Сўнгра ўнг қулоғига уч марта сизнинг исмингиз Муҳаммад Абдуллоҳ деб айтаман. Кейин Қуръондан “Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нас” сураларини ўқиб, дуо қилиб қўймоқчиман. Шу амални шундай тартибда адо этсам бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Исмини айтиш ва Қуръон сураларини ўқиш ҳадисларда келмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat