Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждадаги калима

10:45 / 06.07.2016 | Shohruhmirzo | 781

Ассалому алайкум! Бир киши “Саждадаги калимани биринчи бўлиб Исрофил алайҳиссалом айтган” дeб айтиб қолди. Бу хақиқатми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Уч марта тасбеҳ айтади. Бу энг ози.

وَلَمَّا نَزَلَ فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ قَالَ رَسُولُ اللهِ اجْعَلُوها فِي رُكُوعِكُمْ  فَلَمَّا نَزَلَتْ سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى قَالَ  اجْعَلُوهَا فِي سُجُودِكُمْ  رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ

«Фасаббиҳ бисми Роббикал Азийм» нозил бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Буни рукуъларингизда қилинг», дедилар.
«Саббиҳ исма Роббикал Аъла» нозил бўлганда, у зот:
«Буни саждаларингизда қилинг», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан).
Тарихий ривоятларнинг кўплари Исроилиёт(Бани Исроилнинг қиссалари)дан олинган. Улар ҳақида эса имом Бухорий :

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ عُمَرَ، أَخْبَرَنَا عَلِيُّ بْنُ الْمُبَارَكِ، عَنْ يَحْيَى بْنِ أَبِي كَثِيرٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه قَالَ: كَانَ أَهْلُ الْكِتَابِ يَقْرَءُونَ التَّوْرَاةَ بِالْعِبْرَانِيَّةِ، وَيُفَسِّرُونَهَا بِالْعَرَبِيَّةِ لِأَهْلِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم: «لَا تُصَدِّقُوا أَهْلَ الْكِتَابِ وَلَا تُكَذِّبُوهُمْ، وَقُولُوا: آمَنَّا بِاللّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيْنَا  الْآيَةَ. طرفاه: 7362، 7542 - تحفة: 15405

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аҳли китоблар Тавротни ибронийча ўқишар, Ислом аҳлига эса уни арабчада тафсир қилиб беришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғончига ҳам чиқарманглар, «Аллоҳга иймон келтирдик ва бизга нозил қинган нарсага ҳам»,* денглар», дедилар».

Бақара сураси, 136-оят.(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Сизнинг саволингиз ҳам шулардан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat