Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд фитнаси

18:43 / 19.08.2016 | Salohiddin | 3412

Ассалому алайкум! Нeга Ислом кўп фарзанд кўришликка тарғиб қилади? Гарчи фарзанд фитналардан бири бўлишига қарамасдан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мол дунё фитна бўлсада, Ислом уни топишга ва яхши жойларга сарфлаб охиратдаги улуғ мақомларга эришишга чақиради. Фарзанд ҳам садақаи жорияларнинг энг аълоси ва афзалидир.

 عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَصَبْتُ امْرَأَةً ذَاتَ جَمَالٍ وَحَسَبٍ، وَإِنَّهَا لَا تَلِدُ أَفَأَتَزَوَّجُهَا؟ قَالَ: لَا، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّانِيَةَ فَنَهَاهُ، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ، فَقَالَ: تَزَوَّجُوا الْوَدُودَ الْوَلُودَ، فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ الْأُمَمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحاَكِمُ وَصَحَّحَهُ 

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди.«Йўқ», дедилар. Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар». 

Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхши эканлиги. 2. Туғмас аёлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам, уйланмаган маъқул эканлиги. 3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги. Бу сифатлар унга яқин бўлган аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ёшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар. Қолаверса Умар розияллоҳу анҳу :

 قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : " وَاللَّهِ إِنِّي لأُكْرِهُ نَفْسِي عَلَى الْجِمَاعِ ، رَجَاءَ أَنْ يُخْرِجَ اللَّهُ مِنِّي نَسَمَةً تُسَبِّحُ اللَّهَ

“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менинг пушти камаримдан Ўзига тасбеҳ айтадиган зурриёдни чиқариши умидида, нафсимни яқинлик қилишга мажбур қиламан” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat