Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар бир ракат учун минг йил

11:05 / 16.03.2018 | Humoyun | 16901

Ассалому алайкум! «Ҳар бир иймон кeлтирган жаннатга тушади, қачонки қилган гуноҳлари учун дўзаҳда жазоланганидан сўнг. Инсон ўқимай қолдирган бир ракат намози учун дўзаҳда минг йил қолади. Бу ўлчов бу дунёдаги каби эмас, балким дўзаҳдаги бир соат бу дунёдаги бир йил кабидир». Устозлар, мана шу маънодаги ҳадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор.  Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. Айнан сиз келтирган ҳадисни билмадик.

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat