Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТАЛОҚДАН ҚЎРҚИБ

20:16 / 19.01.2017 | SHERALI | 1722
Ассалому алайкум хурматли устозлар! Кўпдан кўп илм бериб, саволларимизни бе эътибор қолдирмай жавоб бериб, билмаганларимизни ўргатаётганингиз учун мингдан минг рахмат. Аллох таъоло сизлардан рози бўлсин! Қанчалик Аллохга яқин бўлишга харакат қилиб, ўрганган сари одам қанчалик кўп нотўғри ишлару, Аллох ўзи кечирсин гунохлар қилганини билиб бораркан ва шунинг учун хар қадамда савол туғилавераркан. Саволларга жавобларни асосан китоблардан ахтаришга харакат қилаябман лекин айрим аниқлаш тезроқ заърур деб билганларимни сизлардан сўраябман. Мен бир йилча олдин жуда нотўғри иш, гунох қилиб қўйдим, афсуски гунохлигини, жуда ёмон иш қилганимни кейин чуниб етдим. Менга аёлимнинг бир қўшиқчининг қўшиқларини эшитиши умуман ёқмас эди, негадур рашк қилардим, хохламас эдим. Бундан аёлимни кўп огохлантирдим, кўп қайтардим. Айтганимни қиларди лекин гохи гохида тортишиб қолган пайтларимиз менга қасдма қасд қилиб ўша қўшиқчини қўшиқларини тингларди. Шундай холларнинг бирида АГАР ЯНА БИР МАРОТАБА ШУ ҚЎШИҚЧИНИ ҚЎШИҒИНИ ТИНГЛАСАНГ СЕНИ Т. (узр шу сўзни айтгим келмаябди, тўғриси жуда қўрқиб қолдим) қилганим бўлади деб айтиб юбордим. Кейин кунларнинг бириди шу хол бўлди, у ўша қўшиқчини қўшиғини эшитиб қолди. Кейин мен бир яқин қори акамизни олдиларига бориб улардан маслахат сўрадим (у пайтда сизларга савол йўллаш мумкинлигини билмас эдим). Қори ака хотинимга Т. тушганини айтдилар ва қаттиқ танбех бериб, бу калима тўғрисада кўп маълумот бердилар ва қайта қайта Уч Т. дейилмаганми деб сўраб кейин қайта никох ўқиб қўйдилар, Аллох улардаб рози бўлсин. Шу билан мана орадан сакки, тўққиз ой вақт ўтди мени бир хаёл тинч қўймаябди, айниқса охирги пайтларда Т. тўғрисида янада кўпроқ маълумот олганимдан сўнг, умуман тинчим йўқ. Менл қийнаётган савол агар мабодо яна атайин ёки бехосдан аёлим ўша қўшиқчини қўшиқларини эшитиб қолса яна Т. тушиб қолмайдими? Агар Аллоҳ сақласин тушиб қолса бундан қандай қутилса бўлади, бу лафзимни қандай қайтариб олсам бўлади? Тўғриси ўша пайтгача хеч ким менга бў сўзнинг оқибатлари тўғрисида деярли маълумот бермаган эди, илмсизлигим туфайли шу кўйга тушиб қолдим. Рахмат каттакон, Аллоҳ сиз ва биздан рози бўлсин! Омин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гап қасам ҳисобланиб, орага бир марта талоқ тушиши билан ечилади. Кейинги сафар эшитса ҳам талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat