Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъат

12:23 / 28.08.2016 | Maqsudjon_Maxsudov | 1316

Ассалому алайкум! Бази одамлар қўлларига, юзларига ҳар хил тошмалар чиқса қабристонга бориб эски қабрлар тупроғидан олиб суртишади ва тошмалар йўқолади. Саволим шундан иборатки улар қилган иш бидъат эмасми? Бидъат бўлса тошмалар нима учун кетади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ториқ Маҳмуд ўзининг “Суннати набавий ва замонавий илм” китобида истинжо қилишда, кесак ишлатишнинг суннат эканлигини айтиб, унинг илмий ҳикматини баён қилишда : “Кесакда турли микроб ва бактерияларни ўлдириш хусусияти бор. Хусусан унда фосфор бўлиб, жуда кўп микроб ва бактерияларни ўлдиради” деган. Бу фосфор қабристон тупроқларида кўп топилади. Яраларни тузалишининг у ерда ётган ўликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Тупроқ яра ва жароҳатларга даво бўлиши ҳақида қуйидаги ҳадис ҳам ворид бўлган. كَانَ إِذَا اشْتَكَى إِنْسَانٌ شَيْئًا أَوْ كَانَتْ بِهِ قَرْحَةٌ أَوْ جُرْحٌ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِإِصْبَعِهِ هَكَذَا ثُمَّ رَفَعَهَا وَقَالَ: بِاسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أَرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا لِيُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَالنَّسَائِيُّ «Қачон бир инсон бирор нарсага (дардга) чалинса ёки унда ярами, жароҳатми бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундай қилиб кўтарар ва: «Бисмиллаҳ, турбати арзина. Бирийқоти баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина», дер эдилар». Учовлари ва Насаий ривоят қилган. Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг исми ила. Еримизнинг тупроғи ва баъзимизнинг туфуги ила (дам солурман). У ила беморимиз шифоланиши учун. Роббимиз изни ила». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat