Ушбу саволни биродаризми илтимосларига ко'ра беряпмиз. У киши сизнинг китобларингизни оилалари билан о'қийдилар. Оналари у кишига Китоблар жуда ҳам тушунарли қилиб ёзилган, Шу китоблардан қо'шниларимизга ҳам Қо'шнининг ҳақи деб берсак яхши бо'лармикин, деб таклиф қилиптилар. У киши уларни ко'пи бенамоз бу китобларни таҳорат билан ушлайдими ё'қми билиб бо'лмайди, деб ушбу саволни берган эдилар. Агар савол мавзусини ното'г'ри қо'йган бо'лсам ма'зур тутгайсиз.Аллоҳ динимиз ё'лида қилаётган ишларингизни давомий қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тушунтириб беришсин. Кўшниларнинг китобни тахоратсиз ушлашлари бир гунох бўлса, ўша холда китоб ўкимай, динни билмай юраверишлари минг гунох.