Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саф тортиш

00:00 / 31.08.2016 | Aziz | 592

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, масжидларда фарз намози тугагач, жамоат суннат намозига тура бошлайди. Шу ҳолатда баъзи кишилар сафдан бир оз олдинроққа (20-30см) чиқиб олишни хуш кўришади. Саволим: Шу ҳолатда сафни бузиб олдинроққа чиқиш дурустми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنِ الْمُغِيرَةِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا يُصَلِّ الْإِمَامُ فِي الْمَوْضِعِ الَّذِي صَلَّى فِيهِ حَتَّى يَتَحَوَّلَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ


Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом намоз ўқиган жойидан бошқа жойга ўтмай туриб, намоз ўқимайди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яъни, имом суннат намозни фарз намозни ўқиган жойидан бошқа жойга ўтиб ўқийди. Шунингдек, бошқа намозхонлар ҳам жойларини ўзгартириб ўқиганлари афзал. Чунки ҳар бир намоз ўқилган жой, унинг тепасидаги осмон қиёмат куни намозхон фойдасига гувоҳлик беради. Киши қанча кўп жойда намоз ўқиса, гувоҳлари шунча кўпаяди. У ўлган куни ўша ер ва осмонлар йиғлайдилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ إِذَا صَلَّى أَنْ يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ أَوْ عَنْ يَمِينِهِ أَوْ عَنْ شِمَالِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз намоз ўқиб бўлганида олдинга, орқага, ўнг ёки чап (томон)га қимирлашдан ожиз бўладими?» дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам олдингисини таъкидлаб, ушбу ҳукм фақат имомга эмас, балки ҳаммага тааллуқли эканлигини билдирмоқда. «Икки намоз орасини бирор нарса билан бўлиш керак», деган гап ҳам шундан келиб чиққан. Яъни баъзи уламоларимиз «Бир намозини ўқиб бўлиб, иккинчисини бошлашдан олдин бирор ҳаракат, ҳеч бўлмаса гап билан бўлиниш ҳосил қилмоқ керак», дейдилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat