Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарвуз

07:34 / 07.09.2016 | Abduqodir AbuXolid | 1543

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тарвуз сотиб олиб сўйганимизда ичи ёмон чиқса “Ярамас сотувчи яхшисини бермапти” деб кўнгилдан ўтказамиз. Бу билан ўзимиз билмаган ҳолда Аллоҳдан норози бўлиб қолётган бўлмаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Харидор сотиб олган нарсасида савдогарлар «баҳосини пасайтиради», деб айтадиган айбни топса, унинг рад қилиш ёки тўлиқ баҳоси эвазига олиш ҳаққи бор. Чунки савдо харидорнинг сотиб олган нарсаси айбсиз бўлишини тақозо қилади. Молнинг саломатлигига айб ила футур етганда эса харидорга ихтиёр ҳаққи берилади. Хоҳласа, айбли бўлса ҳам молни олиб кетаверсин, хоҳласа, айбни баҳона қилиб, уни эгасига қайтариб берсин. Аммо сотувчига: «Молинг айбли чиқди, пулнинг бир қисмини қайтариб бер», дея олмайди. عَنْ عَبْدِ الْمَجِيدِ بْنِ وَهْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ لِيَ الْعَدَّاءُ بْنُ خَالِدِ بْنِ هَوْذَةَ: أَلَا أُقْرِئُكَ كِتَابًا، كَتَبَهُ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ؟ قُلْتُ: بَلَى، فَأَخْرَجَ لِي كِتَابًا: «هَذَا مَا اشْتَرَى الْعَدَّاءُ بْنُ خَالِدِ بْنِ هَوْذَةَ مِنْ مُحَمَّدٍ رَسُولِ اللهِ، اشْتَرَى مِنْهُ عَبْدًا أَوْ أَمَةً، لَا دَاءَ، وَلَا غَائِلَةَ، وَلَا خِبْثَةَ، بَيْعَ الْمُسْلِمِ الْمُسْلِمَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ والْبُخَارِيُّ وَزَادَ: الْغَائِلَةُ الزِّنَا، وَالسَّرِقَةُ، وَالْإِبَاقُ Абдул Мажид ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Аддаау ибн Холид розияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ёздириб берган мактубларини ўқиб берайми?» деди. «Ҳа», дедим. У менга бир мактуб чиқарди, унда: «Ушбу Аддаау ибн Холид ибн Ҳавзата Муҳаммад Расулуллоҳдан сотиб олган нарса. Ундан бир қул (ёки чўри) сотиб олди. Беморлиги йўқ, ғоиласи йўқ, хубси йўқ. Мусулмоннинг мусулмонга сотгани», (деб ёзилган эди)». Термизий ва Бухорий ривоят қилишган. Бухорий «Fоила – зино, ўғрилик ва қочиб кетиш»ни зиёда қилган. Уламоларимиз ушбу ривоятдан сотилаётган нарсанинг айблардан холи бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنِ اشْتَرَى شَاةً مُصَرَّاةً، فَهُوَ بِخَيْرِ النَّظَرَيْنِ، إِنْ شَاءَ أَمْسَكَهَا، وَإِنْ شَاءَ رَدَّهَا، وَصَاعًا مِنْ تَمْرٍ، لَا سَمْرَاءَ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким (елинида) сути тўпланган совлиқни сотиб олса, у одам уни соққанидан кейин икки назардан бирини танлайди: хоҳласа уни олиб қолади, хоҳласа уни бир соъ хурмо билан қайтариб беради. Буғдой эмас», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган. «Сути (елинида) тўпланган», деганда сотувчи одам ҳайвонни сотишдан олдин соғмасдан, елинида сутини тўплаб, уни шишириб, бозорга олиб боради. Харидор сут тўла елинни кўриб, серсут экан, деб қизиқиб сотиб олади. Уйига олиб бориб, сутни соғади. Иккинчи соғиш вақти келганда қараса, елиндаги сут оз. Учинчи мартада ҳам шундай бўлганидан кейин у алданганини тушунади. Ана ўша ҳолат юз берганда, сотиб олган одам икки ишдан бирини қилиш ихтиёрига эга бўлади. 1. Рози бўлса, мазкур ҳайвонни ўзи билан олиб қолаверади. 2. Хоҳласа, алдагани учун сотувчига ҳайвонни қайтариб олиб бориб беради. Ҳадисда қўй зикр қилинган бўлса ҳам, туя, сигир, эчки каби соғиладиган ҳайвонлар шу қаторга қўшилади. Бошқа мазҳабларда сутини соғиб олгани эвазига бир соъ хурмо ҳам қўшиб беради. Бу, албатта, хурмо кўп юртларда. Хурмоси йўқ юртларда эса ўша юртнинг кўп тарқалган таомидан беради. Ҳанафий мазҳабида эса ушбу ҳолатда қуйидаги ҳадисга амал қилинади. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْخَرَاجُ بِالضَّمَانِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Харож зоминлик туфайлидир», дедилар». Бу ҳадисдаги «харож»дан мурод бир нарсани сотиб олган шахс унинг айби туфайли айниб қолиб, эгасига қайтариб бергунча муддатда келтирган фойдадир. Масалан, бир одам иккинчи шахсдан бир ҳайвон сотиб олди. Савдо вақтида сотувчи беркитган айб вақт ўтиши билан фош бўлди. Уни қайтариб беришга харидорнинг ҳаққи бор. Бу ҳолда янги масала пайдо бўлади. У ҳам бўлса, айнигунча ўтган муддатда мазкур ҳайвондан фойдаланганининг ҳаққи нима бўлади? Ана ўша саволнинг жавоби биз ўрганаётган ушбу ҳадиси шарифдир. «Харож (айнигунча келган фойда) зоминлик туфайлидир». Яъни ўша пайтда мазкур ҳайвонга зарар етса, камчилик бўлса, ким зомин бўлар эди? Албатта, сотиб олган киши. Шунинг учун ўша вақтдаги фойда ҳам унга бўлади. У айби бор ҳайвонни сотувчига қайтариб беради. Ундан олган фойдаси учун тўлов бермайди. Бу ҳамма савдо учун умумий ҳукмдир. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا اخْتَلَفَ الْبَيِّعَانِ، وَلَيْسَ بَيْنَهُمَا بَيِّنَةٌ، فَهُوَ مَا يَقُولُ رَبُّ السِّلْعَةِ، أَوْ يَتَتَارَكَانِ». أَيْ يَتَفَاسَخَانِ العَقْدَ. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сотувчи ва харидор ихтилоф қилишса ва ораларида ҳужжат бўлмаса, мол эгасининг гапи – гап. Ёки савдони бузадилар», дедилар». Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Бу ҳадиси шарифда савдодан кейин бир муддат ўтгач, савдоси қилинган нарсада айб пайдо бўлиб, орада ихтилоф чиқса, қандай чора қўллаш тўғрисида сўз бормоқда. Бундай ҳолатда сотувчи ва харидордан қайси бирининг ҳужжати бўлса ёки кучли далили бўлса, ўшанинг гапи қабул қилинади. Агар икковининг ҳам ҳужжат-далили бўлмаса, сотувчининг гапи қабул қилинади. Ёки мазкур савдо бузиб юборилади. Умуман, бу хилдаги масалалар жуда ҳам нозик масалалардир. Чунки савдо моллари хилма-хил бўлади, уларда пайдо бўлиши мумкин айблар ундан ҳам кўпдир: оддий кишилар фарқига борадиган айблар бор, тажрибали кишилар тушунадиган айблар бор, мутахассислар биладиган айблар бор. Шунинг учун ҳам бунга ўхшаш масалаларга фиқҳ китобларимизда кенг ўрин берилган ва ҳар бир масала бир қанча саҳифаларда баён этилган. Бунинг устига, ҳар бир масалага алоҳида ёндашиш, масала иштирокчиларидан яхшилаб сўраб-суриштириш, ҳужжат талаб қилиш, керак бўлса, қасам ичириш билан ҳал қилинади. Иқтисодий алоқалар ўта нозик ва ҳассос бўлгани учун ҳам, бировнинг ҳаққига, ҳалол-ҳаромга боғлиқ бўлгани учун ҳам бу ишга Исломда алоҳида эътибор берилган. عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ بَاعَ مِنْ أَخِيهِ بَيْعًا فِيهِ عَيْبٌ، إِلَّا بَيَّنَهُ لَهُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالطَّبَرَانِيُّ Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Мусулмон учун ўз биродарига айби бор нарсанинг айбини очиқ айтмасдан сотиш ҳалол эмас», деяётганларини эшитдим». Ибн Можа, Аҳмад, Дорақутний, Ҳоким ва Табароний ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat