Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спам

08:57 / 17.09.2016 | Abduqodir AbuXolid | 1461

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бундай савол берилган бўлса керак деб излаш хизматидан қидирдим, лекин тополмадим. Телефонимизга дўстлар, қариндош, таниш-билиш ва умуман бегоналардан ҳам исломий спамлар келади. Унда «Фотиҳа» ёки «Ихлос» сураси ёзилган бўлиб, буни 7 кишига жунатинг шунда Аллоҳ сизни доим панохида асрайди, агар бу Аллоҳнинг сўзларини бепарволик қилиб, жунатмасангиз 3 кундан кейин ёмон фожеа бўлади ёки бошқаларида бутун умр бахтсиз бўласиз яна бошқасида онангиз ўлади деб камига яна «рост экан» деб ёзиб жўнатишади. Умуман буларни жўнатаётганларнинг ўзига қандай жавоб қайтарайлик. Жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Буни 7 кишига жўнатинг, шунда Аллоҳ сизни доим панохида асрайди, агар бу Аллоҳнинг сўзларини бепарволик қилиб, жўнатмасангиз 3 кундан кейин ёмон фожеа бўлади ёки бошқаларида бутун умр бахтсиз бўласиз” каби сўзлар қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25232.0

Топ рейтинг www.uz Openstat