Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир оят тафсири

13:01 / 18.09.2016 | Sarvar | 866

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Қуръони каримда ҳеч қандай қарама- қаршилик йўқлигига аниқ, лекин қуйидаги оятни тушуна олмаябман. «Албатта, у(Қурон) карамли расулнинг сўзидир» (Таквир, 19-оят). Қуръони карим Аллоҳнинг каломи, лекин бу оятда карамли расул(Тафсири ҳилолда Жаброил а.с дейилибди)нинг сўзи дейилмоқда.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “расулнинг сўзидир” дейиши билан “бу расулнинг ўзининг сўзи эмас, балки уни расул қилиб Юборувчининг сўзи” эканлигига ишора қилган. Чунки элчилар одатда элчи қилиб юборувчининг гапларини етказувчи ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло “Ал-Ҳааққо” сурасида : إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ۝ 40. Албатта, у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир. деган. Яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзидир. Бу ерда Қуръони Каримнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам у каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканликлари эътиборидандир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat