Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар намози ҳақида

00:00 / 29.08.2009 | eski savollar | 998
Шайх ҳазратлари,мен форумда аёлларнинг қазо намозларидан олдин азон айтишлари,аёллар орасида бо'лган пайтлари имомлик қилишлари мумкин деган со'зларини о'қиб қолдим.Бу ҳақда Ойша р.а.онамизнинг азон айтганликлари,аёллар орасида имомлик қилганлари ҳақида ҳадис ҳам келтиришган.Мана иқтибослардан:1 иқтибос:-Бу масала ихтилофлик масалалардан. лекин айтилади деганларнинг ҳужжатлари мани наздимда кучлироқ. Чунки Байҳақийнинг ҳадис то'пламларида бир ҳадис келган саҳиҳ. Оиша онамиз родиаллаҳу анҳа азон ва иқома айтганликлари. буни шейҳ Албоний тамамил-минна китобларида ҳа келтирганлар .ва яна бир қоида бор ибодат масаласида эркакларгаҳам аёлларгаҳам бир ҳукм, агар аёлларнинг бошқача қилишликлари керак бо'ладиган бо'лса албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсанинг ҳабарини берган бо'лардилар.лекин аёллар азон айтишмасин деган ҳадис ё'қ. вАллаҳу 'алам2 иқтибос:от Аиши, сообщается что "она совершила азан, икъама и встала имамом среди женщин, встав посередине".Это сообщение приводят аль-Байхакъи 1/408 и аль-Хаким 1/203.Достоверность подтвердили имам ан-Науауи и шейх аль-Альбани. См. "аль-Маджму'" 4/199 и "Тамамуль-минна" 153-154.Имам аш-Шафи'и и Ахмад считали, что нет никаких проблем в том, чтобы женщины произносили азан и икъама в своем кругу.Также об этом вопросе можно подробно ознакомится в одной из лучших книг по фикъху "аль-Аусат" 3/53, имама Ибн аль-Мунзира.Мен шу пайтгача ҳеч эшитмаган эканман,аёлларнинг азон айтишлари,аёлларнинг аёллар орасида бо'лган пайтларда имомлик қилишлари мумкинлиги ҳақида.Илтимос,шу нарсага ойдинлик киритиб берсангиз,мен шу ҳақда билишни хоҳлайман.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рус тилидаги китобларнинг кўпи, минг афсуслар бўлсин, бемазҳаб, ихтилоф қўзийдиган Албонийга ўхшаганларнинг китобларидир. Уларнинг гумашталарининг пули кўп бўлгани учун, араб ва рус тилини биладиган шарқшуносларга таржима қилидириб, чоп этишган. Бу саволда айтиб ўтилган ҳолатлар алоҳида ва бир марта бўлган. Уларни амал қилиш учун қабул қилинмаган. Ислом уммати ўз тарихи давомида мазкур ривоятга амал қилмаган. Агар жоиз деган гапни айтилган бўлса ҳам. Энди эса, сиз айтганга ўхшаган гапларни кўпайтиришмоқда. Буларга эътибор бермаслик керак. Сиз келтирган иқтибосларда унча машҳур бўлмаган учта китобнинг номи келтирилган. Аммо Уммат қабул ва амал қилган уч юз минг китоб бўлса, уларнинг барчасида бу гап айтилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat