Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох,талок,идда(оила)

00:00 / 24.10.2009 | eski savollar | 974
Ассалому Алайкум ва Рахматуллоху ва Барокатух Жаноби Шайх хазратлари саволим куиидагича:Боласини тан олмаган отага гунох ёзиладими?ёки охиратда уни нима кутади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир аёл бир қавмга улардан бўлмаган шахсни киритса, унинг Аллоҳдан ҳеч бир нарсага (умиди) йўқдир ва Аллоҳ уни зинҳор жаннатига киритмас. Қай бир эркак ўзи қараб туриб, ўз боласини инкор қилса, Аллоҳ таоло ундан ҳижобланур ва аввалгию охиргилар ҳузурида уни шарманда қилур», дедилар».Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган. Зино қилиб орттирган боласини эрининг қавмига билдирмай қўшиб юборган аёл дунё-даги энг бадбахт аёллардан бўлади. Ундоқ нобакор аёлнинг икки дунёси куяди. Аллоҳнинг динидан бирор насибага эга бўлмайди. Охиратда эса Аллоҳ таоло уни дўзах азоби ила азоблайди ва жаннатга яқин ҳам келтирмайди.Бировнинг боласини бошқа қавмга қўшиш қанчалик ёмон бўлса, ўз боласини билиб туриб инкор қилиш ҳам шунчалик ёмондир. Ўша гуноҳ ишни қилган одамдан Аллоҳ таоло ҳижобланади ва қиёмат куни барча халойиқ олдида уни шарманда қилади.Шундоқ йўллар билан Ислом инсоният наслини соғ-саломат, ҳаром-хариш аралаштирмай сақлаб келган. Зотан, Ислом шариатининг бош мақсадларидан бири ҳам наслни муҳофаза қилишдир. Ислом йўқ жойда эса, насл-насабнинг тайини қолмаслигини кўриб-билиб турибмиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat