Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва таяммум

09:09 / 04.10.2016 | Muhriddin | 884

Ассалому алайкум! Устозлар. 1-октябр устозлар байрами билан қутлайман. Опам 5 вақт намоз ўқийдилар. Опамнинг беллари, бурунлари, бошлари шамоллаб докторга борибдилар. Доктор опамга сув ишлатманг, таҳорат қилмай туринг деб, дори-дармон ёзиб берибди. Ҳозир доктор опамларни бошларини шамоллашдан тозалаётган экан. Шунинг учун опамлар соғайиб кетгунларича, намозни таяммум қилиб ўқисалар бўладими? Жавоб учун катта раҳмат. Аллоҳ таоло барчамизни намозни тўла тўкис адо этишимизни насиб этиб, даргоҳида қабул айласин. Амин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оёқ-қўлларини ювиш ҳам зарар қилса таяммум қилсалар бўлади. Агар юва олсалар, оёқ-қўлларини ювиб, юзига масҳ тортиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat