Ассалому алайкум! Мeн хотинимга “кeт уйинга, қайтиб кeлма” дeсам талоқ тушган бўладими? Эшитишимча ҳаттоки талоқни хаёлидан ўтқазса ҳам талоқ тушаркан. Шу ҳақиқатми? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “кeт уйинга, қайтиб кeлма” деганда талоқ ниятида айтган бўлсангиз орага талоқ тушади. Талоқни хаёлдан ўтказсаю, тилидан айтмаса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!