Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ким ит боқса ҳар кунги қилган амалидан битта камаяди деб эштганман. Шундай экан итни ўлдирса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Итни қийнамасдан ўлдиришга шариат рухсат берган. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِقَتْلِ خَمْسِ فَوَاسِقَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْفَأْرَةُ، وَالْعَقْرَبُ، وَالْغُرَابُ، وَالْحُدَيَّا، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. (Ҳожи) уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!