Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирнинг намози

17:22 / 13.10.2016 | yzf_r1az | 1544

Ассалому алайкум! Мен Европада катта юкли машина ҳайдайман. Бугун Германияда бўлсам эртага Чехияда, индинга яна бошқа давлатда бўламан. Шу ҳолатда намозларимни қаср қилиб ўқийманми?
2). Ҳар доим йўлда бўлганим учун намозларимни машинани ичида ўқийман, чунки машинани ичи катта ва намозни барча ҳаракатларини қиблага қараб тўкис  бажара оламан. Шундай намоз ўқишим тўғрими?
3). Ҳар доим ҳам намоз вақти кирганда машинани тўхтатиб намоз ўқиш иложи бўлмаса, икки намозни қўшиб ўқисам дурустми? Жавобларингиз учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бир жойда 15 кеча-кундуз туришингиз аниқ бўлса, намозларни тўлиқ ўқийсиз. Ундан кам муддат турадиган бўлсангиз пешин, аср ва хуфтонлани қаср қилиб ўқийсиз. 2). Қиём ҳам топилиши керак. Машинанинг ичида намоз ўқишнинг зарари йўқ. 3). Ҳанафий мазҳабининг уламолари намозни жамлаб ўқиш борасида фақатгина бир намознинг охири ва кейинги намознинг вақти киришида ўқишни жоиз деганлар. Бирини бошқасининг вақтида ўқишни жоиз санамаганлар. Албатта бунга саҳиҳ ҳадислардан далиллари бор. Бу борада ҳанафийларнинг мазҳаби ҳадисга энг мувофиқ мазҳаб ҳисобланади. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/safar/582-musofirning-namoziga-oid-masalalar

Топ рейтинг www.uz Openstat