Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота она хизмати

22:05 / 11.01.2023 | Amir Temur | 754

Ассалому алайкум! Яқинда бир қори ака ота онага яхшилик қилган ҳам ёмонлик қилган ҳам овора бўлиб ишламаса ҳам бўлоради бири озгина ҳаракат қилса ҳам зўр бўлиб кетади бир эшшакдек ишласа ҳам косаси оқармеди мазмунида суҳбат қилиб бердилар шундан кейин бир нарсага сал тушинме қолдим мани шу икки ҳолатга тушадиган дўстларим бор бири ёлғиз ўғил онаси ўтиб кетди касал бўлиб 8 йил бир жойда ётди миниб юрган машинасигача сотиб қаради энди дадаси ҳам касал тахорати ҳам бир жойда ёнидан бир қадам жилмеди лекин иши ҳеч юришмеди доим одамлардан қарз нима иш бошласа орқага кетади. Яна бошқа танишларим ота онасини умуман ўйламеди лекин ҳаёти зўр қўша қўша машиналар уйлар. Шуларни кўриб қори акани суҳбатлари ҳаётда тескариси бўятгани ўйлантириб қўйди


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша қори аканинг гапларини нотўғри тушунган кўринасиз. Динимиз намоз ўқиб қўйиб ёки ҳаж қилиб қўйиб ёки ота-онага яхшилик қилиб қўйиб ризқ сабабларини буткул ёки қисман ташлаб қўйишга буюрмаган. Солиҳ амаллар Аллоҳнинг раҳматига ва кенг ризққа сабаб бўлади. Аммо бу дегани ишламай ётавериш керак дегани эмас. Айрим инсонлар ҳар қанча ибодатга зўр берсалар ва ризқ учун меҳнат қилсалар ҳам уларнинг насибалари кунлик емишдан ортмаётганини кўрамиз. Бу ҳолат уларнинг қилаётган ибодати қабул бўлмаётгани ёки ибодат ризқ келтирмаслигини англатмайди. Ризқни бандаларига тақсимловчи ёлғиз Аллоҳнинг ўзи. У зот ўзининг ҳикмати ила ўша бандасини сабрлилар қаторига қўшилиб даражаси ошиши ирода қилган бўлиши мумкин. Ёки табиатан нўноқлиги туфайли бойлик қўлига тушиб куфрга кетиб қолмаслиги учун, то дунё борасидаги эътиқоди маҳкам бўлгунича уни ризқдан тўсиб турган бўлиши мумкин. Бу унинг камоли раҳматидандир. Айримларга эса ҳар қанча гуноҳ қилсалар ҳам ризқ ёмғирдек ёғилаётган бўлиши мумкин. Бу эса улар учун истидрождир. Истидрож деб гуноҳкорни жазоламай, унга муҳлат бериб қўйишдир. Аллоҳ таоло "Фажр" сурасида марҳамат қилади:

فَأَمَّا الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِ۝ وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ۝ 

15. Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неьмат берса, «мени Роббим икром қилди», дейдир.
16. Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у «Роббим мени хорлади», дейдир.

Кишиларда бойлик ва камбағаллик ҳақида нотўғри тушунча бор. У ҳам бўлса бойликни Аллоҳ тарафидан иззат-икром, Аллоҳ розилигининг аломати, яхши кўргани учун мол-дунё берди, деб эьтиқод қиладилар.
Аксинча, камбағалликни эса Аллоҳ тарафидан хўрлаш, хуш кўрмаганлик аломати, деб тасаввур қиладилар. Аслида эса ундоқ эмас.Аллоҳ таоло молу дунё, бойликни яхши кўрган бандасига ҳам, ёмон кўрган бандасига ҳам бераверади, шунингдек, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам ризқини тор қилиб қўйиши мумкин. Бойлик Аллоҳ тарафидан бўлган иззат-икром эмас, балки имтиҳон–синовдир, шунингдек камбағаллик ҳам. Синовдан мақсад эса Аллоҳнинг итоати: банда бой бўлса, шукр қилиб, бойликни Аллоҳ кўрсатган йўлга сарфлайдими, йўқми? Ёки камбағал бўлса, сабр қиладими, йўқми? Шунинг учун ҳам кейинги оятни «Каллаа» деб рад билан бошлаяпти.

كَلَّا بَل لَّا تُكْرِمُونَ الْيَتِيمَ۝

17. Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмайсизлар.
Йўқ! Сизларнинг бу фикрингиз нотўғри. Аллоҳ берган неьматни синов, деб билмасдан, мен ўзим зўр бўлганим учун икромлаб берди, дейишингиз нотўғри. Ана шундай нотўғри фикрда бўлганингиз учун ҳам етимларни икром қилмайсизлар. Уларга Аллоҳ сизга берган неьматдаги ҳақларини бермайсизлар. Ҳолбуки, ўша неьматда етимнинг ҳам ҳаққи бор эди. Агар етимга ундан ўзига тегишли ҳаққини берганингизда синовдан яхши ўтган бўлар эдингиз. Сиз эса синовдан ўта олмадингиз. Шунингдек...

وَلَا تَحَاضُّونَ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ۝

18. Бир-бирларингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар.
Бу ҳам Аллоҳ таоло томонидан ўзингизга берилган неьматни синов эмас, шахсингизга икром, деб керилганингиздандир. Аллоҳ таоло сизга ўша неьматни шукр қилармикин, мен кўрсатган йўлларга сарф қилармикин, мискинларга ҳақларини берармикин, деб синаш учун берган эди. Сиз эса, Аллоҳ мени синаш учун бу неьматни берди, агар Аллоҳ хоҳласа, мени мискин қилиб, мискинни неьматлантириб қўяр эди, демадингиз. Мискинга Аллоҳ сизга омонат учун берган неьматдан бермадингиз, ҳаттоки бир-бирингизни унга таом беришга ҳам ундамадингиз. Бу ҳам етмаганидек сизлар...

وَتَأْكُلُونَ التُّرَاثَ أَكْلًا لَّمًّا۝

19. Ва меросни шиддатла ейсизлар.
Сиз молу дунёга шунчалик ўчсизки, Аллоҳ берган неьматга тўймай, бировларнинг ҳаққи бўлмиш меросни ҳам шиддатла-харис бўлиб ейсиз. Бу нарса бировнинг ҳаққи, бу мен учун ҳаром, демайсиз. Чунки, сиз...

وَتُحِبُّونَ الْمَالَ حُبًّا جَمًّا۝

20. Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
Чунки, сизнинг вужудингизни молу дунё муҳаббати қамраб олган. Қалбингизда молу-дунё муҳаббатидан бошқа нарса йўқ. Кўзингиз молу дунёдан бошқа нарсани кўрмайди. Қулоғингиз молу дунёга оид гапдан бошқа гапни эшитмайди.
Аллоҳ таоло бойликка берилганларнинг ёмон ишларини фош қилгандан сўнг, қўрқитувчи оятларни келтиради. Шоядки, булар тавба қилиб, тўғри йўлга тушсалар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat