Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 07.09.2009 | eski savollar | 754
Ассалому алайкум. Саҳарда рўза тутиб, оғиз ёпилагандан сўнг уйқуга кетдим ва уйғонганимда эҳтилом келибди. Бу ҳолатда менинг тутган рўзам бузилган ҳисобланадими?Яна битта савол. Рўза бўлмаган пайтда манийнинг шахват билан эмас, қандайдир ҳиссиёт сабаб номига маний чиқиши ғуслни вожиб қилмайдими? Саҳарда туриб рўза тутишимга монеълик қилмайдими?Жавобингиз учун катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эҳтилом ила рўза бузилмайди.Маний шаҳват билан отилиб чиқса ғусл вожиб бўлади.Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш манийнинг шаҳват билан отилиб чиқишига сабаб бўладиган барча омиллар киради.Агар маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан эр ва аёл кишидан хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.Биров мастлик ёки хушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб маний деган гумонга келса, ғусл вожиб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat