Ассалому алайкум! Бир инсонни дуоси ижобат бўлмай қолганининг сабаби нимада?
Ва алайкум ассалом! Бунинг сабаби шошилишидадир. Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар пайғамбар бўлиб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло “дуоларингиз қабул бўлди” деб ҳам хабар берди. Ўша дуонинг самараси 40 йилдан кейин вужудга келди. Дуо қилиш банданинг иши, ижобат қилиш эса Аллоҳ таолонинг ишидир. Банда Аллоҳнинг ишига аралашмаслиги керак. Валлоҳу аълам!