Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

08:19 / 04.11.2016 | DONIYOR | 1014

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен ҳозир Россияда ишлайман. Бу ерда пешин 12:18. Аср 14:24 да. Биз амакимлар билан офисда ишлаймиз. Иш билан бўлиб пешин вақти ўтиб кетганини ҳам сезмапмиз. Кейин келиб қарасак соат 13:50 бўлган экан. Шу вақт пешин намозини ўқисак бўладими? Баъзилари “ўқимимиз кеч бўлди” дейди. Мен “ўқийман” дедим. Шу ерда тортишув бўлиб кетди. Кейин мен амакимларга шу масалани домладан сўрайман дедим. Илтимос шу масалани ечиб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 12:18дан 14:24гача пешинни ўқиб олсангиз, пешинни ўз вақтида адо қилган бўласиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat