Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижо ҳарфлари

07:51 / 10.11.2016 | Dostonbek | 1181

Ассалому алайкум! Қуръони Каримдаги “Оли Имрон” сурасининг биринчи оятида Шайх Ҳазратлари(Аллоҳ раҳмат қилсин)нинг тафсирларига кўра, шундай дeйилган:
Алиф Лом Мим. (Ҳижо ҳарфлари ҳақида Бақара сурасида батафсил тўхтаб ўтилган.) Саволим: Бақара сурасининг қаeрида ҳижо ҳарфлари ҳақида тўхтаб ўтилган ва ҳижо ҳарфларида қандай хосият мавжуд? Аввалдан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Бақара” сурасининг 1-оятининг тафсирида ёзилган. Қуръони Каримнинг йигирма тўққиз сураси юқоридагига ўхшаш ҳарфлар билан бошланган. Бу ҳарфларга турлича номлар берилган: баъзилар «Ҳуруфул муқаттаот» – «кесик ҳарфлар» десалар, бошқалар «Ҳуруфул ҳижо» – «алифбо ҳарфлари» дейдилар, учинчилари эса «Фавотуҳус сувар» – «сураларни очувчилар» деб атайдилар. Бу ҳарфларга турлича ном берилганидек, баъзи сураларнинг улар ила бошланишидан кўзланган мурод ҳақида ҳам ҳар хил фикрлар айтилган. Бу ҳақда махсус баҳслар ҳам бор. Баъзи уламолар бу ҳарфларнинг сирини Аллоҳга ҳавола этадилар, бошқалари: «Бу Аллоҳ билан Набий алайҳиссалом ўрталаридаги сир», – дейдилар. Бошқа бирлари эса уларга ўзларича маъно берганлар. Ихтилофнинг асосий сабаби, улар ҳақида на Набий алайҳиссаломнинг ўзларидан ва на саҳобаи киромлардан бирорта ҳам ривоят йўқлигидир. Шубҳасиз, улар бу ҳарфлардан мурод нималигини яхши билганлар, шунинг учун ҳам бир-бирларидан сўрамаганлар ва ривоят қилмаганлар. Саҳобаи киромларнинг одатлари – улар билмаган нарсаларинигина сўрар эдилар. Улар улуғ зотлар бўлиб, елкаларида Ислом динини бутун дунёга тарқатишдек улкан масъулият ётганини тўлиқ тушунар ва асосий эътиборни шунга қаратар эдилар. Билган нарсалари ҳақида тортишувларга тоқатлари ҳам, вақтлари ҳам йўқ эди. Кўпгина тафсирчилар, айниқса, тафсирчиларнинг кейинги авлоди «Баъзи сураларнинг мазкур ҳарфлар ила бошланиши арабларга «Қуръон сизлар ишлатиб юрган «алиф», «лаам», «миим»га ўхшаш ҳарфлардан тузилган. Қўлларингиздан келса, сизлар ҳам шунга ўхшаш нарса тузинглар-чи», деган маънони англатиш учун қилинган», – деганлар. Аввал эслатганимиздек, Қуръони Карим нозил бўлаётган даврда араблар ўзларининг сўзга усталиклари билан фахрланар эдилар. Шоирлар ҳамда сўз усталари мўътабар шахслар ҳисобланар эдилар. Доимо шеърхонлик, ваъзхонлик бўйича мусобақалар ўтказиб туриларди. Ҳатто ғолиб шоирларнинг шеърлари Каъбаи Муаззаманинг деворига осиб қўйиларди. Қуръони Карим уларнинг нозик жойларидан тутиб «Агар сўз устаси эканингиз рост бўлса, ўзингиз ишлатиб юрган оддий ҳарфлардан тузилган Қуръонга ўхшаш нарса келтиринг-чи», – деди. Бу худди тупроқнинг мисолига ўхшайди. Оддий тупроқдан кимдир лой қилиб, ғишт қуяди, кимдир сопол идишлар ясаийди. Ва ҳоказо. Лекин Аллоҳ таоло ушбу оддий тупроқдан инсонни яратди, унга жон ато этди. Шунга ўхшаб, араб алифбосининг оддий ҳарфларидан араб сўз усталари шеър тўқийдилар, ваъзхонлик қилиб, одамларни қойил қолдирадилар. Аммо Аллоҳ таоло ўша ҳарфларнинг айнан ўзидан ҳамма-ҳаммани ожиз қолдирувчи Қуръонни нозил қилди! (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Уларнинг бирор хосияти тўғрисида ишончили бир далил йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat