Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етим асраш

17:45 / 13.11.2016 | Салават | 1364

Ассалому алайкум! Халқимиз орасида «етим қўзи боқсанг оғзи-бурнинг мой бўлади, етим бола боқсанг оғзи-бурнинг лой бўлади» деган гап бор. Лекин, етим бола асрашни ажри улуғ эканлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинганлигини сиз яхшиларнинг бизга бераётган илмингиздан Аллоҳ билдирганча билиб олдик. Энди шу «мақол»ни шаръий томондан тасвирлаб берсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло баъзи бир ишларга улуғ ажр-савобларни ваъда қилган. Шулардан бири етим асраб олишдир. Аллоҳ таоло банданинг етим асраб олишдаги мақсадини ўзига билдириб қўйиш учун қаттиқ синовларга дучор қилади. Натижада ёки бу ишни Аллоҳ учун қилганлиги, ёки ўзининг манфаати учун қилгани маълум бўлади. Аввало ҳар бир яхши ишни қилишдан аввал ниятни гўзал қилиш керак. Ишни қилиб бўлганидан кейин синовга дучор бўлганида “Мен бу ишни Аллоҳ учун қилганман, савобини ҳам Аллоҳдан умид қиламан” дейиши керак. Агар сиз юқорида айтган мақолни айтадиган бўлса, охиратда етим асраб олганга бериладиган савобдан маҳрум бўлади. Бу ҳолат фақат етим асраб олишгагина тегишли эмас, балки инсоннинг ҳар бир қиладиган амали фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлиб, яхшилик қилувчи яхшилик қилинган инсондан заррача ҳам нарсани умид қилмаслиги керак бўлади. Мабодо яхшилик қилинган томонидан синов ва имтиҳонларга учраса, “Сенга шунча яхшилик қилгандим, сендан кўрганим шу бўлдими” каби гаплар билан амалини ҳабата қилиб қўймасин. Бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари ва Аллоҳ тавфиқ берган зотлар Аллоҳ таолонинг “Инсон” сурасидаги оятларига амал қилганлар. وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيَتِيمًا وَأَسِيرًا۝ 8. Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар. إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاء وَلَا شُكُورًا۝ 9. «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз. Демак, чин мўмин иккинчи бир биродарига яхшилик ёки ёрдам қилганида фийсабилиллаҳ, яъни Аллоҳ йўлида қилмоғи лозим экан. Қилган яхшилиги эвазига тама талаб қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ва ул бандани мунофиққа айлантирадиган амаллардандир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat