Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичган одамга ёрдам берса бўладими?

00:00 / 26.02.2007 | eski savollar | 1684
Хазрат Аллох сизни ва оилангизни узи химоясида асрасин. Килаётган хайрли ишларингизга куп барокатлар берсин.Бугун кечга якин (шом махал) уйга кайтаётган едим. кун жуда совук ва кор ёгаетган еди. Йулнинг четида бир киши лойда ётган екан. Мошинамни четда тохтатиб уни олдига бордим ва уни холинии билмокчи едим шунда менинг ёнимга яна бир йуловчи кушилди ва биз биргаликда халиги кишини елкасидан ушлаб силтаб узига келтирдик лекин афсус у одам Аллох харом килган нарсани ичиб гирт маст екан. Ёнимдаги йоловчи ЭХХ ичган одам екан деб кетиб колди мен эса иккиландим агар кетсам кун жуда совук ва унга хеч ким ёрдам бермаса узини эплаши ва уйига бориши кийин эди ётган жоида улиб колиши мумкин эди. Бир тарафдан унга кулимни теказишимдан ва мошинамга утказишимдан жиркандим.. Лекин Виждоним кабул килмади уни шу холда яна лойга ташлаб кетишга ва мошинамга утказиб сураб сураб уйига обориб койдим... Кегин уйладим тогри килдимми унга ёрдам бериб ахир узи ичган узи жавобини бергани яхшимиди ?Бундай вазиятлар бизда куп учрайди шундай холатда нима килишимиз тугрирок...Аллох сиздан рози булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абдуллоћ ибн Умар розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам: «Бир аёл ўзи ушлаб туриб, очдан ўлишига сабаб бўлган бир мушукни деб азобланди. Унинг учун дўзахга тушди. Аллоћ билгувчидир, бироќ дўзахда унга: «Сен уни ушлаб турганингда овќат ћам бермадинг, сув ћам тутмадинг, ушлаб турдинг ёки ердаги нарсалардан емоѓи учун ќўйвормадинг ћам, дейилади», дедилар». Бир мушук учун ќилинаётган муомалага эътибор беринг. Бир аёл бир мушук учун дўзахга тушган экан. У мушукни ноћаќ, зулм ќилиб ўлдирган.Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам: «Бир киши йўлда кетаётиб жуда ќаттиќ чанќади. Кейин бир ќудуќќа тушиб, сув ичиб, чиќди. Ќараса, бир ит нићоятда ќаттиќ чанќаганидан тупроќларни ялаб юрибди. Ћалиги киши «Бу ит менга ўхшаб роса чанќабди. Менга етган чанќоќ бунга ћам етибди» деб, ќайтиб ќудуќќа тушиб, махсисини сувга тўлдирди. Сўнг уни тишига тишлаб чиќиб, сувни итга тутди. Аллоћ унинг гуноћини маѓфират ќилди», дедилар. «Эй Аллоћнинг Расули! Бизга ћайвонларда ћам ажр борми?» дейишди. «Ћар бир жигарда савоб бор», дедилар». Ћа! Ћар бир жонли нарсада савоб бор, яъни унга яхшилик ќилган одам савоб олади. Одам боласи ким бўлишидан ќатъий назар жонлиларнинг афзали. Унинг ћаётини ќутќариш яхшилик иш. Эћтимол, сизнинг ќилган яхшилигингиз, мазкур нобакор банданинг ћидоятга тушишига сабаб бўлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat