Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намози

08:19 / 23.11.2016 | Sardor | 2406

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ таолло илмингизни зиёда қилсин. Мен четелда ишлайман, аср ва шом намозлари вақтида ишда бўламан.  Лекин шундай бўлса ҳам намозларни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Саволим шуки аср намозини вақтини кечиктриб шом киришига 10-15 дақиқа қолганда ўқиб, кейин шомни ўқисам жоизми? Намоз ўқиш жоизмас бўлган 3 вақт борлигини эшитгандим. Шу вақтларга тўғри келиб қолмасмикан деган ташвиш ўйлантрмоқда. Об-ҳаво ва булутлар туфайли аниқлай олмаяпман. Илтимос маслаҳат беринглар. Жавоб учун раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!  Шомдан 10-15 минут олдин макруҳ вақт бўлиб, бунда аср ўқисангиз зиммангиздан адо бўлади, лекин макруҳли билан адо бўлади. Чунки асрнинг икки вақти бўлиб, қуёш нури ўз ичига киргунича ўқиб олиш мустаҳаб. Нури ичига кириб кўзни олмайдиган ҳолатга келгандан ботгунча ўқиш макруҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat