Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни тез ўқиш

14:23 / 27.12.2019 | Javlonbek | 417

Ассалому алайкум! Мени бир танишим шом намозини фарзига имомлик қилиб сўнгра суннат намозини ўқишни бошладик. Шунда санони айтишимизга улгурмасимиздан танишим руку ва сажда қила кетди. Биз икки ракат суннат намозини ўқиб бўлгунимизча олти ёки саккиз ракат намоз ўқиди. Руку ва саждаларни жуда тез қилди, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек хўроз ердан дон чўқигани каби. Намоздан сўнг мен у танишимдан қандай бунчалик тез намоз ўқишини сўрадим. Шунда у сураларни қалбидан ўтказиб ўқишини айтди. Шундай намоз ўқиш мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Ўзи эшитадиган даражада қироат қилмагунича намоз адо бўлмайди. Қайта ўқиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat