Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий форум ниқобидаги сайтлар

00:00 / 27.02.2007 | eski savollar | 3518

Ассалому алайкум,менда бир таклиф ва бир савол бор. Саволдан бошласам: охирги пайтда менда шундай фикр пайдо булаяпти, киши хакикий мусулмон даражасига эришганда ундан бирон бир гап чикиши жудаям кийин булиб колса керак, жудаям камгап булиб колади, гийбатдан ва яна бошка гунохлардан курккани учун. Шунинг учун умуман гапирмасаям керак баъзи вактлар. Бу фикрим тугрими еки йукми?Таклифимни айтишдан олдин бир вокеани айтиб берсам: кеча мен интернетда бир россия электрон газетасини укиб колдим. Унда езилишича урис эркак ва урис аёли Дубайда пляж буйида номаъкул иш килиб турганида уша ерни полицияси келиб конунни тушунтиради ва жамоат жойда мумкин эмас дейди. Улар эса билганидан колмайди. Сунгра уларни камаб куйишади... Хуллас, шу хакда тортишувлар булди. Хаммасини фикрини укиб чикдим. Эътибор берсам битта мусулмон никидаги киши бахсни атайлаб кучайтираетгандай куринди (у рус хотинларини жуда каттик масхара килди ва яна русларни обрусини пастга урувчи гапларни айтди). Сунгра мен умумий пост килдимда бу нарсалар хато эканлигини, динда бахс килишдан хеч кандай фойда йук, балки зарар булишини айтдим, хакикий мусулмон бахс килмайди дедим. Бирпасдан кейин мени хабаримни УЧИРИБ ташлашди. Менда бир гумон пайдо булди: бу ерда хеч кандай мусулмон йук, балки атайлабдан ихтилоф чикаришаяпти. Менга жуда дахшатли куринди бу масала. Чунки у ерда русларнинг жуда каттик жахли чикди ва буни сабабларини яхши билмасдан мусулмонлар хакида емон фикрларни билдиришди.Таклифим: Бутун жахон буйича шундай хабарми еки фатвоми эълон килинса, яъни кимки ислом динидан бошка диндагиларни еки динсизларни устидан кулса, уларни газабини чикарса бу одам мусулмончиликка карши деб. Шуни бошка диндагилар яхши тушунса яхши буларди деб уйлайман. Сиз нима леб уйлайсиз?Аллох килаетган хайрли ишларингизга ривож берсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳукмига оид масалани ундан бехабар одамлар муҳокама қилиши шунга ўхшаш ҳолатларга олиб келади. Бундай пайтларда билган одамдан сўралади. Агар мендан сўралганда, ҳар бир меҳмоннинг ўзига яраша одоби бор. Мазкур экак ва аёл меҳмонлик одобини бузиб, ўзларига мезбон юрт ва унинг аҳолисига беҳурматлик қилишгани учун аввал оглоҳлантириб кейин жазланибди, деган бўлар эдим.Бир икки кишининг қилмишини мисол қилиб бутун бошли халқни ахборот воситасида қоралаш ҳам яхши эмас. Ҳар бир халқнинг яхши аъзолари бўлганидек яхшимаслари ҳам бўлиши табиий. Сиз таклиф қилаётган хабар ёки фатво маъносидаги таълимотлар минг тўрт юз йилдан бери бор. Мусулмон одам чумолига ҳам ноҳақдан озор бермаслиги кераклиги ҳаммага маълум ва машҳур.
Бошқа дин вакилларига мусулмонларнинг муносабати ҳақида ушбу саҳифада ҳам маълумотлар бор. Топиб ўқинг.


Топ рейтинг www.uz Openstat