Ассалому алайкум! Устозлар, намоз сўнгида қўлимни дуога очиб бир гуноҳ ишни қилмайман деб Аллоҳга сўз бергандим. Шайтон васваса қилиб ўша гуноҳни қилдим ва такрорладим. Энди каффоратига нима қилай? Россиядаман, кимга эҳсон қиламан, ёки 3 кун рўза тутайинми? Қасамимни бузганимдан пушаймон бўлдим. Мўмин инсон бўлаолмаяпман.
Ва алайкум ассалом! Шерикларингиздан фақирларини 10тасини бир кунлик таомини қилиб берасиз. Валлоҳу аълам!