Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишламайман десам шароит тўғри келмаяпти

22:32 / 27.08.2018 | Mirzamuradova Moxira | 2211
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илимингизни зиёли қилсин. Аллоҳга шукур номоз ўқишни бошладим, намозларими 5 махал ўқишга харакат қиляпман ўзим давлат ташкилотида ишлаганим сабабли бази вақтларда қазо бўлиб қолияпти. Уйга келиб хуфтон намозини тўлиқ ўқиб қолганларини фарз намозини ўқимоқдаман. Зикрни кўп айтаман Мухтарам Шайхимизларни ўқиб тўғри сабоқ чиқармоқдаман. Устоз мани саволим шуки ҳижобга кирмоқчиман, буни чин дилимдан хохлаяпман, аммо давлат ташкилотида бўлаганим сабабли буни иложиси бўмаяпти. Ишламиман десам оилавий шароитимга тўғри келмайди, дугонамга айтганимда турмушга чиқсанг кейин ҳижобга кирарасан, хозир хамма аммаларни қилсанг хам ўтади деб айтвотти. Устозлар ман қанақа йўл тутсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ҳамманинг оғзида ҳижоб деган сўз. Буни ишлатишга ўзи ҳожат йўқ. Чунки динимизда диний либос деган нарса йўқ. Қандай қилиб бўлса ҳам авратингизни беркитишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун ишламасликка ҳам ҳожат йўқ. Нима бўлганда ҳам намозингизни тарк қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat