Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарихдаги кураш тушиш

08:02 / 25.12.2016 | Muhammadamin | 1484

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир ерда эшитиб қолдим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одам билан беллашишдан олдин у одамга ўйинга нима тикасан деган эканлар. У одам эса бир молим(қўй) бор шуни тикаман мени ютсангиз шу молим сизники деган экан. Шу тўғрисида маълумот бериб ўтсангизлар. Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن سعيد بن جبير قال : { كان رسول الله صلى الله عليه وسلم بالبطحاء ، فأتى عليه يزيد بن ركانة ، أو ركانة بن يزيد ، ومعه أعنز له ، فقال له : يا محمد هل لك أن تصارعني ؟ قال : ما تسبقني ؟ قال : شاة من غنمي ، فصارعه فصرعه ، فأخذ شاة ، فقال ركانة : هل لك في العود ؟ ففعل ذلك مرارا ، فقال : يا محمد والله ما وضع جنبي أحد إلى الأرض وما أنت بالذي تصرعني ، يعني فأسلم ، فرد عليه النبي صلى الله عليه وسلم غنمه }. إسناده صحيح إلى سعيد بن جبير ، إلا أن سعيدا لم يدرك ركانة . قال البيهقي : وروي موصولا Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Батҳо деган жойда эканликларида ҳузурларига Язид ибн Рукони ёки Рукона ибн Язид эчкилари билан бирга келиб: “Эй Муҳаммад мен билан курашга тушасизми” деди. У зот “Нима тикасан” дедилар. “Подамдан битта эчкини” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан курашга тушиб уни мағлуб қилдилар ва эчкисини олдилар. Шунда Рукона “Қайта курашга тушасизми” деди. Бир неча бор шундай қилди ва охири : “Эй Муҳаммад Аллоҳга қасамки ҳеч ким мени курагимни ерга текказа олмаган эди. Сиз ҳам мени йиқитадиган эмасдингиз”(Яъни сиз ҳақиқий пайғамбар бўлаганингиз учун мени йиқитдингиз) деб Исломга кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга эчкиларини қайтариб бердилар". Абу Довуд, Байҳақийлар шу маънода имом Термизий ҳам ҳадис ривоят қилганлар. Бу ердаги ўртага эчки тикиш қиморга кирмайди. Чунки қимор бўлиши учун икки томондан тикилган бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat