Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исо алайҳиссалом даврларида

14:58 / 28 апрель | Nodirbek | 637
Ассалому алайкум! Исо масиҳ ўз даврларида Аллоҳнинг фарзанди эканликларини айтганларми ёки уларнинг вафотларидан кейин шу гап тарқалганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айтмаганлар. Ийсо алайҳиссалом бу ҳақида нима деганларини Аллоҳ таоло "Моида" сурасида қуйидагича ҳикоя қилиб келтирган : 

 مَا قُلْتُ لَهُمْ إِلاَّ مَا أَمَرْتَنِي بِهِ أَنِ اعْبُدُواْ اللّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ وَكُنتُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا مَّا دُمْتُ فِيهِمْ فَلَمَّا تَوَفَّيْتَنِي كُنتَ أَنتَ الرَّقِيبَ عَلَيْهِمْ وَأَنتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ۝ 

117. Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса – «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг»дан бошқани айтганим йўқ. Ва модомики, ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан.
Демак, Ийсо алайҳиссалом насороларга «Мен ҳам, сизлар ҳам Аллоҳнинг бандаларимиз ва ҳамиша Унга ибодат қилиш зарур», – деб айтганлар. Ундан бошқа гапни айтмаганлар. Яъни «Мени Худо қилиб олинглар», – демаганлар. Ийсо алайҳиссалом яна бошқа ишлар ҳам қилганлар:
«Ва модомики, ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим».
Яъни «Қилган ишлари, айтган гаплари ва бошқа нарсаларига гувоҳ бўлдим. Жумладан, Сенинг амрингни қандай қабул қилишларига гувоҳ бўлдим. Менинг улар ичида бўлган вақтимдаги гапларим шулардан иборат. Мен худолик даъвосини қилганим йўқ. Мендан кейин нима бўлганини Ўзинг биласан».
«Мени Ўзингга олганингдан сўнг Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat