Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туш - ишонишга мажбур киляпти

00:00 / 03.05.2010 | eski savollar | 862
Ассалому-алайкум хазрат! Мени тушларимда пайгамбаримиз купрок Ёсин сурасини тасвирлайдилар, мактайдилар, у вахий килиниб тушаётгандаёк ёкканини, уни улуг сура эканлигини сезганларини мухокама киладилар. Бир куни тушимда Азроил фаришта, мен ётиб ухлаётган уйга эшикдан энгашиб кириб келдилар ва мени ёрдамчи килиб олишини, хозирок мени олиб кетишлигини айтдилар. Мен ёшлигимни, яна бир оз фурсат беришини ёлвориб сурардим. У Оллохдаи изн олгач, мени кейинрок олиб кетишини айтиб чикиб кетдилар. Чикишларида кулидаги асов пардага тегиб кетди ва уни учириб юборай деди. Пардалар мендан узокрокда, яъни деразаларда эди. Уйгониб кетсам турмуш уртогим эшик ва деразалар ёпик булсада пардалар кимирлаётганини айтиб, чирокни ёкиб уларни кимирлашида хеч сабаб топа олмади. Мен эса бу вокеаларни яширдим. Шундан буён мени кандайдир мухим вазифа кутаётганлигини, уни бажаришимни жуда куп нарсалар кутётгандай, мени кузатишаётгандай булавераман. Жуда кийналиб кетдим. Хайру-садака, жума намозларда оллохдан икки дунё саодатини сурайман. Буларни бирон инсонга айта олмайман, тушунтира олмайман хам. Сиздан эса буларни тафсирини билишни, мен нима килишим кераклигини ва куйидаги саволни жавобини жудаям хохлардим Ислом динида инсонга фарз ва суннат килинган амаллардан бошка махфий ёки очик буюрилган амаллар борми? Сизга олдиндан миннатдорчилик билдириб коламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Махфий амаллар йўқ. У нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Тоҳарат қилиб, дуоларни ўқиб ётинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat