Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такбир

13:00 / 27.12.2016 | Abdusamad | 1534

Ассалому алайкум! Муаззин такбир айтаётганда «Ҳайя алал фалаҳ»дeганида имом намозга қулоқ қоқиши кeракми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Мухтасарул виқоя” китобида : Имом «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда туради ва «Қод қоматис-солаҳ»да бошлайди. Яъни муаззин иқомани айтганда имом эшитиб туриб, «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда ўрнидан қўзғалиб туради ва «Қод қоматис-солаҳ»ни айтиб бўлганда намозни бошлайди. Иқомани тўлиқ айтиб бўлгунча бошламай турса ҳам бўлаверади. ("Кифоя" китобидан). Ҳозирги кунда имомлар такбир тўлиқ айтиб бўлингач сафларни текислаб, кейин такбир тахрима айтгани афзал. Шунда иқтидо қилувчилар суннат бўлган санони ўқишга улгуришади. «Қод қоматис-солаҳ»да бошлаш мандуб амал. Сано ўқиш эса суннат. Мундубни деб суннатдан қолиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat